Маҳбусларни ўзаро алмашиш доирасида АҚШ ҳукумати томонидан озод этилган эронликлар ватанига қайтишни истамасдан, Америкада қолишни танлади. Бу ҳақда Американинг ABC телеканали маълумотига таяниб, Tjournal хабар беради.
Ушбу жараён доирасида Эронда ушлаб турилган беш нафар америкаликни етти нафар эронликка алмаштириш режалаштирилган эди. Ўтган якшанба, 17 январь куни уларнинг барчаси нейтрал ҳудуд Женевага етказилиши лозим эди. У ерда алмашиш жараёни амалга оширилиши кутилган эди.
Бироқ, манбаларда маълум қилинишича, озод этилган эронликлардан ҳеч бири ўша куни самолётга чиқмаган. Улардан олти нафари Эрон фуқаролигидан ташқари Америка фуқаролигига ҳам эга бўлиб, улар Эронга қайтишни истамасдан, АҚШда қолишни танлаган. Уларнинг аксариятининг оиласи Америкада яшайди.
Озод этилган америкаликлардан уч нафари 17 январь куни Женевага етиб келганлиги маълум қилинмоқда.
Изоҳ (0)