AVG тадқиқот компанияси экспертлари энг кўп мобил трафик «ейдиган» мобил дастурларнинг ўзига хос рейтингини тузди. Бу ҳақда «Mobinfo.uz» хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, бутун дунё бўйича мобил интернет фойдаланувчилари энг кўп трафикни бешта мобил дастурга, жумладан, Facebook, Instagram, YouTube, Tumblr ва Spotify’га сарфлайди.
Қайд этишларича, рейтингда дастлабки уч ўринни банд этган дастурлар — Facebook, Instagram ва YouTube нафақат кўп трафик истеъмол қилади, шу билан бирга смартфон қувватини «еб битиради», мобил қурилма хотирасида кўп жой эгаллайди.
Рейтингда кейинги ўринларни турли видеоўйинлар эгаллаган, улар ҳам нисбатан кўп трафик ва батарея қувватининг сарфланишига сабаб бўлади. Масалан, машҳур Plants vs Zombies видеоўйини смартфон хотирасида эгаллайдиган жойи ҳажми бўйича мобил дастурлар орасида биринчи ўринни эгаллаган.
Изоҳ (0)