Airbus авиасози Uber компанияси билан Uber’нинг автотранспорт соҳасидаги хизматига ўхшаш йўловчиларни вертолёт орқали ташиш хизматини ишга туширади. Бу ҳақда Мюнхендаги Digital-Life-Design 2016 конференциясида Airbus Group бош директори Том Эндерс маълум қилди, деб хабар беради «Коммерсантъ».
Ушбу сервис оператори Airbus’нинг H123 ва H130 русумидаги вертолётларидан фойдаланади.
Мазкур сервис нархи қанча бўлиши ҳозирча номаълум. Сервис Парк-сити (Юта)да 21 январь куни бошланадиган «Сандэнс» кинофестивалида илк марта синовдан ўтказилади.
Изоҳ (0)