Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида асфальтдан чиқиб турган ва ҳайдовчиларга катта ноқулайлик туғдириб келган қувур бўлаклари олиб ташланди. Бу ҳақда UZ24 хабар беради.
Қувур бўлакларини қазиб олиш бўйича кўнгиллилар сафида ҳайдовчиларнинг ўзлари, шунингдек, Йўл-патруль хизмати ходимлари ва «Тошшаҳарнур» давлат унитар корхонаси ходимлари қатнашди. Ташкилот ходимлари томонидан текин профессионал ёрдам кўрсатилди.
Натижада йўл қопламасидан чиқиб турган бўлаклар муваффақиятли олиб ташланди. Ушбу қувур парчалари Боткин қабристони яқинидаги Мирзо Улуғбек шоҳ кўчасидаги йўл юзасида чиқиб турган эди.
«Ажойиб иш қилинибди! Кеча уларнинг ишлаётганлигини кўрган эдим. Бу қувурлар олиб ташланмаганда, яқин кунларда қайсидир ҳайдовчи шубҳасиз уларнинг устидан ўтиши мумкин эди», — деб ёзди Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳи аъзоларидан бири.
Изоҳ (0)