Иордан дарёсининг ғарбий соҳилидаги Хеврон шаҳри яқинида жойлашган Отниэлда 17 январь, якшанба куни пичоқ билан қуролланган фаластинлик исроиллик аёлни унинг уйида ўлдирди. Бу ҳақда Исроил мудофаа армияси расмий вакили Питер Лернер берган маълумотга таяниб, «ТАСС» хабар беради.
«Хеврондан жанубда жойлашган Отниэлда теракт юз берди: террорчи уйга кириб, қурбонини пичоқлаб ўлдирган», — дейди Лернер. Унинг сўзларига қараганда, хавфсизлик хизмати воқеа жойидан яширинган террорчини қидирмоқда.
Ўтган йилнинг октябрь ойида Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида бошланган зўравонликлар 24 нафар исроилликни ҳаётдан олиб кетди. Улар фаластинлик экстремистларнинг пичоқ, болта ёки автомобиллар ёрдамида қилинган ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлган. Уч ярим ой давомида 150 нафардан ортиқ фаластинлик қурбон бўлган. Уларнинг аксарияти исроилликларга ҳужум қилишга уриниш чоғида ўлдирилган.
Изоҳ (0)