2015 йилда ўзининг дастлабки концерт дастурини тақдим этган Фарҳод ва Ширин мусиқий дуэти кейинги концертларда жонли ижрода чиқиш қилиш ниятида. Бу ҳақда улар «Бекажон» газетасига берган интервьюсида айтиб ўтди.
«Жонли ижрода концерт бериш ниятимиз йўқ эмас. Фақат бунинг учун жуда катта масъулият, катта ижодий жамоа керак. Бунинг устида ишлаяпмиз», — деди гуруҳ аъзоси Фарҳод.
«Кейинги дастурларимизни жонли беришга ҳаракат қиламиз. Ҳеч бўлмаса, 50—60 фоиз қўшиқларимизни жонли ижрода мухлислар эътиборига ҳавола этамиз», — деди хонанда.
Изоҳ (0)