Таниқли актёр, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Рустам Саъдуллаев режиссёр Зулфиқор Мусоқов томонидан суратга олинган «Яратганга шукр» фильмидаги иштирокидан сўнг, сеҳргар бўлгиси келиб қолган. Бу ҳақда у «Бекажон» газетасига берган интервьюсида айтиб ўтди.
«Сеҳргарлик билан боғлиқ эпизодларни қандай суратга олганимиз бугунгидек эсимда. Ҳозирги кунда фильм суратга олишдаги ҳеч қандай ҳолат қийинчилик туғдирмайди, компьютер ёрдамида ҳамма нарса қилиш мумкин. У вақтларда компьютер деган нарсалар йўқ эди», — дейди таниқли актёр.
«Ошнинг учиши саҳнасида, лаганни лескага боғлаб учирганмиз. Леска кўринмай, ош ўзи учаётгандек кўринади-да», — дейди Рустам Саъдуллаев.
«Машинанинг тўртта ғилдираги «тақ» этиб тушиб кетадиган саҳнани суратга олиш учун олдиндан ҳамма ғилдираклар бўшатилиб, омонат қилиб қўйилган. Озгина силкинишдан тушиб кетган, бу юқоридан туриб суратга олинганди», — дея қўшимча қилди Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Рустам Саъдуллаев.
Изоҳ (0)