Хонанда Сардор Мамадалиев ўзининг «Дил яраси» номли янги қўшиғига клип суратга олдирди. Бу ҳақда «Бекажон» газетаси хабар бермоқда.
Хабар беришларича, клипда таниқли актёр Карим Мирҳодиев ва 2015 йил якунларига кўра энг яхши киноактриса сифатида «Эътироф» мукофотини қўлга киритган актриса Юлдуз Ражабова суратга тушган.
Қўшиқ ва клип билан боғлиқ бошқа тафсилотлар маълум қилинмаган.
Изоҳ (0)