«Яндекс.Таржимон» хизмати «Узуклар ҳукмдори» романининг муаллифи Жон Толкин томонидан яратилган эльфларнинг синдарин тилини таржима қила бошлади. Бу ҳақда «Яндекс»нинг расмий блогида берилган маълумотларга асосан «ТАСС» хабар қилмоқда.
Маълум қилинишича, хизматни йўлга қўйган гуруҳ сеҳрли мавжудотлар ― эльфларнинг қўлёзмаларини ўрганиб чиқиб, Ўртаернинг қадимий тилларидан бирини тиклашга ҳаракат қилди. Эндиликда, «Яндекс.Таржимон» масалан «Менинг гўзалим» сўзи эльф тилида қандай бўлишини таржима қила олади. Ёки бўлмасам аксинча, синдарин тилидаги сўзларни хизматда мавжуд бўлган 66 та ҳар қандай тилга таржима қила олади.
Таъкидланишича, эльф тилидан таржима қилиш хизмати англиялик ёзувчининг туғилган кунида ишга туширилди (Жон Толкин 1892 йил 3 январда туғилган).
30-йиллар бошида Толкин ўз фарзандлари учун «Хоббит, ёки у ерга ва ортга» деб номланган эртак қиссасини ёзди. Кейинчалик, «сунъий» тилларни яратишга берилиб кетган муаллиф қаламидан кўплаб халқ ва лаҳжа, дин ва тарихга эга бўлган катта Ўртаер сеҳрли дунёси пайдо бўлди. 50-йилларнинг ўртасида эса, Толкиннинг «Узуклар ҳукмдори» романи нашрдан чиқиб, қисқа вақт ичида жаҳонга машҳур бўлиб кетди.
Изоҳ (0)