Хитой 2018 йилда Ойнинг орқа томонига планеталараро станциясини қўндиришга ҳаракат қилиб кўришини тасдиқлади. Бу ҳақда GB Times берган маълумотларга асосан «Интерфакс» хабар қилмоқда.
ХХРнинг Миллий мудофаа учун фан, технология ва саноат бўйича давлат идораси (SASTIND) Chanye-4 миссиясини амалга оширишда давом этишини баён қилди.
Ошкор қилинган режаларга асосан, Хитой 2018 йил июнь ойида дастлаб Ер-Ой системасининг L2 нуқтаси атрофидаги гало-орбитага, яъни гравитацион мувозанатга келтирилган майдонга сунъий йўлдош юборади. Шундан кейин, стационар Ой станцияси ва луноходдан иборат бўлган Chanye-4 қўниш мосламаси Ойга туширилади. Ойга уюштириладиган экспедициянинг режасига Ойнинг мазкур қисмида бўлган махсус электромагнит муҳитдан келиб чиқиб, паст частотали радио тўлқинларни ўрганиш киради. Шу мақсадда, паст частотали радио тарқатиш спектроскопи ўрнатилади.
Орбитадаги сунъий йўлдош эса, миссия билан яхшироқ алоқани таъминлаб, уни назорат қилишга кўмаклашиши оқибатида алоқанинг кечикиши икки сонияга яқин бўлиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)