14 январь, пайшанба куни Тошкент шаҳрида навбатдаги ерости силкинишлари сезилди.
Зилзила Тошкент вақти билан 08:24 да юз берди.
«Газета.uz»нинг «Тошкент» марказий сейсмостанцияга асосланиб хабар беришича, зилзила эпицентри Тошкент шаҳридан 15 километр шимолда, Қозоғистон билан чегарадош ҳудудда бўлган.
Зилзила эпицентрида магнитуда 3,5 га тенг бўлган. Тошкент аҳолиси вертикал силкинишни ҳис қилган — бу зилзила эпицентри яқинлигидан далолат.
Ўзбекистон рақамли сейсмик тармоғи маълумотларига кўра, Тошкентдаги силкинишлар интенсивлиги 3 баллни ташкил этган.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент ҳудудида 13 январь куни Афғонистонда юз берган зилзила сезилган эди.
Изоҳ (0)