Ўзбекистон Республикасининг Туркия Республикасидаги элчихонасининг маълумотларига қараганда 2016 йил 12 январь куни Истанбул шаҳрида юз берган теракт қурбонлари орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, 12 январь куни Истанбул марказидаги Султонаҳмет майдони ҳудудида содир бўлган кучли портлашда ўн киши ҳалок бўлган, 15 киши яраланган. Улардан кўпчилиги хорижий фуқаролар эканлиги хабар қилинганди.
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон портлашни суриялик худкуш террорчи томонидан амалга оширилган теракт деб атади.
Изоҳ (0)