Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Канадалик поп қўшиқчи Жастин Бибер соатига 40 километр тезлик билан ҳаракатланаётган 16 нафар велосипедчининг колоннаси ғилдираклари остида қолишдан аранг қутулиб қолди. Бу ҳақда TMZ хабар беради.

Фото: TMZ

Фото: TMZ

Ҳодиса 13 январь куни Калифорния штатида жойлашган Малибу шаҳри шоссесида юз берди. Спортчилардан бири Шон Уэйднинг сўзлаб беришича, Бибер кутилмаганда улар ҳаракатланаётган йўлакка чиққан. Велосипедчилар фақат мўъжиза туфайли у билан тўқнашиб кетмасдан, уни айланиб ўтган.

Дастлаб спортчилар ҳодиса айбдоридан ғазабланган бўлса, кейинроқ уни таниб қолиб, шунчалик ҳайратга тушдики, ҳатто ундан йўлда кутилмаганда пайдо бўлганлик сабабини сўрашни ҳам унутиб қўйди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Андижонда кредит маблағларини ўзлаштирган раҳбарларга жиноят иши қўзғатилди
Маҳаллий
Ўтган йили биржа бозорларимиз рекорд даражада ўсди — Республика валюта биржаси
Иқтисодиёт
“Россияга қарши энг яхши стратегик жавоб”: Украина фармацевтика компанияси Ўзбекистондаги “Река-Мед”ни сотиб олди