Канадалик поп қўшиқчи Жастин Бибер соатига 40 километр тезлик билан ҳаракатланаётган 16 нафар велосипедчининг колоннаси ғилдираклари остида қолишдан аранг қутулиб қолди. Бу ҳақда TMZ хабар беради.
Ҳодиса 13 январь куни Калифорния штатида жойлашган Малибу шаҳри шоссесида юз берди. Спортчилардан бири Шон Уэйднинг сўзлаб беришича, Бибер кутилмаганда улар ҳаракатланаётган йўлакка чиққан. Велосипедчилар фақат мўъжиза туфайли у билан тўқнашиб кетмасдан, уни айланиб ўтган.
Дастлаб спортчилар ҳодиса айбдоридан ғазабланган бўлса, кейинроқ уни таниб қолиб, шунчалик ҳайратга тушдики, ҳатто ундан йўлда кутилмаганда пайдо бўлганлик сабабини сўрашни ҳам унутиб қўйди.
Изоҳ (0)