Туркманистондаги валюта айирбошлаш шохобчаларида мамлакат Марказий банки қарорига асосланиб, валюта сотилиши тўхтатилди. Бу ҳақда Reuters маълумотига таяниб, «РБК» хабар беради.
Аввалроқ Ашхобод ва бошқа катта шаҳарларнинг айирбошлаш шохобчаларида манатни доллар ва еврога алмаштиришни истовчиларнинг узун навбатлари юзага келаётган эди.
Туркманистон Марказий банки томонидан белгиланган долларнинг расмий курси 3,5 манат бўлиб, бу кўрсаткич 2015 йилнинг бошидан буён сақланиб келмоқда. Бунгача олти йил давомида долларнинг расмий курси 2,85 манатни ташкил этиб келган. Бироқ эндиликда Туркманистон аҳолиси миллий валютанинг янги девальвациясини кутмоқда.
Reuters’нинг маълумотига қараганда, долларнинг қора бозордаги қиймати 3,6—3,7 манатдан 4—4,2 манатгача ошган.
2015 йилнинг декабрида Туркманистонда доллар ва евро сотиб олиш вақти ва банк филиали кўрсатилган махсус карточкалар жорий этилганлиги маълум бўлган эди.
Изоҳ (0)