Камбоджа ғарбида тикув фабрикаси ишчиларини ташиб кетаётган иккита юк машинаси иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 5 киши ҳалок бўлди, 68 киши жароҳатланди. Бу ҳақда «Синьхуа» агентлиги берган маълумотларга асосан «РИА Новости» хабар қилмоқда.
Ҳодиса Кампонгспи провинциясининг Конг Писей округида 12 январь, сешанба куни содир бўлди. Иккита юк автомашинаси номаълум сабабларга кўра йўлда тўқнашиб кетди.
Барча жароҳатланганлар шифохонага юборилди. Тўқнашув кимнинг айби билан содир бўлганлиги ҳозирча номаълум.
Изоҳ (0)