Airbus A321 нинг Мисрдаги авиаҳалокати қурбонларининг қариндошлари Американинг International Lease Finance Corporation (ILFC) компаниясига қарши умумий даъво аризаси тайёрлади. Ушбу компания ҳалокатга учраган самолётни «Когалимавиа» ташувчисига лизингга берган. Бу ҳақда Россияда 100 га яқин даъвогарнинг манфаатларини ифодаловчи адвокат Игорь Труновнинг маълумотига таяниб, «Известия» хабар беради.
«Самолёт тегишли бўлган Американинг ILFC компаниясидан қурбонларнинг қариндошларига товон пули тўлаб берилишини талаб қилиш учун материалларни тайёрладик. Шунингдек, биз ILFC жавобгарликни суғурталаган компанияни ҳам қўшимча жавобгар сифатида жалб этамиз», — деди Трунов.
Адвокатнинг сўзларига қараганда, даъво аризаси суғурта компанияси рўйхатдан ўтган Нью-Йорк судига тақдим этилади. Даъво аризасида кўрсатилган товон пули 300 мингдан 1,5 миллион долларгача бўлган суммани ташкил этади.
Изоҳ (0)