Россиянинг Саратов вилояти, Энгельский туманида микроавтобус иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисасида ўн киши жабрланди. Улардан бири 15 ёшли ўсмирдир, деб хабар беради «Интерфакс».
«Рейсларни амалга оширувчи микроавтобус иштирокидаги ЙТҲда ўн киши жабрланди. Улардан беш нафари зудлик билан вилоят шифохонасига жойлаштирилди. Шифокорлар жабрланувчиларнинг аҳволини ўртача оғир деб баҳоламоқда», — дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.
ИИВ ҳудудий бош бошқармаси матбуот котиби Дмитрий Рассказовнинг маълум қилишича, йўл-транспорт ҳодисаси 9 январь куни Москва вақти бўйича 13:30 да Энгельский туманидаги Энгельс—Ершов автойўлида содир бўлган. 1972 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги Pejo микроавтобуси тезликда йўл четидаги ариққа учиб кетиб, ёнбошига ағдарилиб қолган.
Изоҳ (0)