Хитойнинг Шэньси провинциясидаги коннинг ўпирилиши оқибатида қурбон бўлганлар сони 11 кишига етди. Бу ҳақда Хитой марказий телевидениеси берган маълумотларга асосан «РИА Новости» хабар қилмоқда.
Ҳодиса 6 январь, чоршанба куни кечқурун Юйлинь шаҳридаги конда содир бўлган. Олдинроқ, уч нафар кишининг ҳалок бўлганлиги ва саккиз кишининг бедарак йўқолганлиги хабар қилинган эди.
Маълум қилинишича, қутқарувчилар ер остида қолиб кетган барча кончиларнинг жасадини топишга муваффақ бўлди.
Ҳодиса сабаблари номаълум, текшириш ишлари давом этмоқда.
Изоҳ (0)