Қозоғистоннинг Актобе вилоятида олтинчи қаватдан тушиб кетган беш ёшли бола тирик қолди. Бу ҳақда Kazakhstan Today хабар беради.
Ҳозирги пайтда ўғил бола болалар шифохонасига жойлаштирилган. Шифокорларнинг сўзларига қараганда, боланинг онаси уни уйда қолдирган, у эса онасининг ортидан балконга чиқиб, у ердан пастга сакраган.
Манбаларда маълум қилинишича, унинг ҳаётини қор уюмлари сақлаб қолган. Боланинг фақат болдир суяклари синган.
Изоҳ (0)