Хитойда йўловчи автобусида юзага келган ёнғин оқибатида 14 киши ҳалок бўлди, 30 дан ортиқ киши жабрланди. Бу ҳақда Хитой Марказий телевидениеси маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар беради.
Фожиа Хитойнинг Нинся-Хуэйский автоном туманининг маъмурий маркази Иньчуань шаҳрида юз берди. Барча жабрланганлар шифохоналарга етказилди.
Ҳодиса тафсилотлари аниқлаштирилмоқда.
Изоҳ (0)