Футбол тарихи ва статистикаси халқаро федерацияси (IFFHS) 2015 йилнинг клублар миқёсидаги энг яхши мураббийни эълон қилди. Бу ҳақда «Uff.uz» хабар қилмоқда.
Маълум қилинишича, натижалар овоз бериш йўли билан қабул қилинди.
Ушбу соврин 165 очко тўплаган «Барселона» мураббийи Луис Энрикега берилди.
Иккинчи ўринга 86 очко билан «Бавария» мураббийи Хосеп Гвардиолага муносиб кўрилди.
Рўйхатдаги биринчи ўнталик қуйидагича тузилди:
- Луис Энрике, «Барселона» ― 165
- Хосеп Гвардиола, «Бавария» ― 86
- Массимилиано Аллегри, «Ювентус» ― 43
- Унаи Эмери, «Севилья» ― 39
- Марсело Гальярдо, «Ривер Плейт» ― 33
- Карло Анчелотти, «Реал» ― 19
- Диего Симеоне, «Атлетико» ― 12
- Дитер Хеккинг, «Вольфсбург» ― 6
- Лоран Блан, «ПСЖ» ― 5
- Мирон Маркевич, «Днепр» ― 4
Изоҳ (0)