АҚШ президенти Барак Обама ҳар йили Гавайида ўтказадиган Рождество таътилини тугатиб, Вашингтонга қайтиб келди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар қилмоқда.
АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг «Биринчи рақамли борти» Америка раҳбарини унинг турмуш ўртоғи Мишель, қизлари Малия ва Саша билан Гавайининг Оаху оролидан Мэриленд штатидаги Эндрюс базасига 3 январь, якшанба куни олиб келди.
Барак Обама болалиги ва ўспиринлиги ўтган Гавайида ўз оиласи билан 2015 йил 19 декабрдан бошлаб икки ҳафтача дам олди. Оахуда Обама, асосан, ўзининг севимли машғулоти бўлган гольф ўйинига вақт сарфлади, чўмилди, оиласи ва дўстлари билан ресторанларда кечки овқат тановул қилди.
Шу билан бирга, ҳамюртларига мўлжалланган одатий шанба кунги радио мурожаатида, АҚШ раҳбари, унинг ҳукумат раҳбари лавозимини эгаллаб туришига бир йил қолганлиги сабабли, ортиқча вақт йўқотмай ўзининг хизмат вазифасига киришишини таъкидлади.
Маълум қилинишича, АҚШда 2016 йил 8 ноябрда навбатдаги президентлик сайловлари бўлиб ўтади. Сайлов натижалари бўйича, 2017 йил январь ойида янги сайланган Американинг 45-президенти Оқ уйда Обаманинг ўрнига келади. АҚШ Конституцияси бўйича Обама президентлик лавозимига учинчи муддатга сайлана олмайди.
Изоҳ (0)