Британия фуқароси Амстердамнинг Схипхол аэропортида бомба портлатиш билан таҳдид қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар беради.
Маълум қилинишича, рўйхатдан ўтиш учун йўловчилар билан навбатда турган 29 ёшли эркак ҳибсга олинган.
Ҳодиса Схипхол аэропортининг учинчи терминалида содир бўлди. Эркак кийими остида бомба яширилганлигини айтиб, бақира бошлаган. Бир неча дақиқадан сўнг полициячилар уни қўлга олган.
Аэропорт матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳозирда британиялик ҳибсда сақланмоқда. Схипхол аэропорти одатдагидек иш режимида фаолият юритмоқда.
Изоҳ (0)