Польшалик фотосуратчи Аркадиуш Поднесинский Япониянинг Фукусима префектурасидаги ядровий ҳалокат юз берган ҳудудда бўлиб, даҳшатли фожиа оқибатларини ўз кўзи билан кўришга қарор қилди, деб ёзади TravelAsk.
Ўз вақтида Чернобил АЭС фожиаси оқибатларини ҳам шахсан кузатган Поднесинский: «‘Фукусима’ атом электростанцияси ҳалокатига зилзила ёки цунами эмас, одамлар сабабчидир», — деб ёзади ўз сайтида.
Электростанция яқинида қолдириб кетилган ташландиқ автомобилларни табиат «еб тугатмоқда»
Фото: TravelAsk Баъзи автомобиллар ёввойи ўтлар орасида йўқолишга улгурган
Фото: TravelAsk Поднесинский радиация даражасини кўрсатмоқда — 6,7 мкР/соат
Фото: TravelAsk Устунга боғлаб кетилган мотоцикл секин-аста далага «ем бўлмоқда»
Фото: TravelAsk Бу чанг телевизорлар тозалаш ишлари вақтида тўплаб, йиғиб қўйилган
Фото: TravelAsk Ташландиқ супермаркетдаги маҳсулотлар устини қоплаган ислар
Фото: TravelAsk Супермаркетлардан олинган фотосуратлар постапокалиптик фильмлардаги манзараларни ёдга солади
Фото: TravelAsk Ушбу компьютер лабораторияси шу ерга ин қурган қушларнинг ахлатлари билан ифлосланган
Фото: TravelAsk Шошилинч ташлаб кетилган тушлик столи
Фото: TravelAsk Радиация зонасида жойлашган кўнгилочар боғдаги картлар
Фото: TravelAsk Бутун хонани эгаллаган мусиқа асбоблари
Фото: TravelAsk Зилзила цунамига сабаб бўлган, цунами эса бинони вайрон қилган
Фото: TravelAsk Бу велосипедларнинг эгалари жонини сақлаш учун қочган
Фото: TravelAsk Синфхоналардаги дарслар табиий офат сабаб тўхтаб қолган
Фото: TravelAsk Google камераси ёрдамида ҳаводан олинган бу суратда зарарланган тупроқ билан тўлдирилган минглаб қоплар уюмини кўриш мумкин
Фото: TravelAsk Жой тежаш мақсадида радиоактив тупроқли қоплар бир-бирининг устига тахланган
Фото: TravelAsk Ер эгаларига ҳукумат томонидан бу қоплар йўқ қилиниши ҳақида ваъда берилган, бироқ аксарият одамлар бу ваъдаларга кўп ҳам ишонмайди
Фото: TravelAsk Авариядан кўп ўтмай, сигирларнинг баданида оқ доғлар пайдо бўлди. Бир фермернинг фикрича, бунга сигирларга берилаётган зарарланган ўтлар сабабчи
Фото: TravelAsk Бу ерга шундай деб ёзилган: «Ядро энергияси — ёрқин келажак энергияси»
Фото: TravelAsk
Изоҳ (0)