«Тирик Сайёра» телеканали машҳур бўлиб кетган ҳайвонларнинг ғаройиб дўстлиги ҳақида кўплаб янги воқеаларни айтиб берувчи «Йўлбарс Амур ва эчки Тимур. Ажойиб дўстлик» ҳужжатли фильмини суратга олди. Бу ҳақда «ВГТРК рақамли телевидениеси» матбуот хизмати берган маълумотларга асосан «ТАСС» хабар қилмоқда.
Фильмнинг илк намойиши «Россия 24» телеканалида 31 декабрь куни, «Тирик Сайёра»да эса 2016 йил 7 январда бўлиб ўтади.
«Турли мамлакатларнинг ОАВ сафари паркидаги янгиликлардан мунтазам равишда хабардор қилиб турган бўлсада, Амур ва Тимурга тегишли бўлган кўп маълумот ҳанузгача сир бўлиб қолмоқда. Шу сабабли, «Тирик Сайёра» россияликларга ҳақиқатни айтиб беришга қарор қилди ва илк тўлиқ метражли ҳужжатли фильмини суратга олди», ― деди матбуот хизмати.
Суратга олувчи гуруҳ ва телеканал томошабинларига ўзининг кўплаб қизиқарли кўрсатувлари билан танилган, ҳайвонлар бўйича мутахассис журналист Элеонора Любимова декабрь ойи давомида Приморьедаги сафари боғида бўлди.
Эслатиб ўтамиз, йўлбарс Амур ва эчки Тимурнинг кундалик ҳаётини кечаю-кундуз онлайн тартибда кузатиш имконияти пайдо бўлганлиги хабар қилинган эди.
Изоҳ (0)