Хитой ҳукуматининг юқори бўғини раҳбарияти оила аъзоларининг юриш-туришига эътибор қаратиши, уларни тарбиялаши ва улар нима билан машғул эканлигини назорат қилиши лозим, дея баён қилди ХХР раиси Си Цзиньпин. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар қилмоқда.
Цзиньпин Хитой коммунистик партияси Марказий қўмитасининг сиёсий бюроси мажлисида сўзга чиқиб, бюро аъзоларига «ўз фарзандлари, бошқа оила аъзолари ва қўл остидагиларнинг тарбияси билан шуғулланишни ва уларни қаттиқ назорат қилишни, юзага келадиган муаммоларни ўз вақтида ҳал этишни» буюрди.
Цзиньпиннинг таъкидлашича, раҳбарлар ҳукмрон бўлганликлари ёки юқори мансабга эга эканликлари сабабли, ўзини ўзгалардан устун билиш каби ҳислардан йироқда бўлиши керак.
Шунингдек, ҳукуматнинг партия, давлат ва ҳарбий бошқармаларида юқори лавозимларни эгаллаб келган ва коррупция ҳамда мансабни суиистеъмол қилишда айбланиб судланган юқори мартабали расмийлар Чжоу Юнкан, Сюй Цайхоу, Го Босюн, Лин Цзихуа ва Бо Силайнинг ишлари сиёсий бюро аъзоларига «дарс бўлиши керак»лиги таъкидланди.
«Уларнинг қилмишини жиддий тергов қилиш ва тегишлича жазолаш орқали, партия ўзи, мамлакати, халқи ва тарихи олдидаги масъулиятини намоён қилди», ― деди Сзинпин.
Изоҳ (0)