АҚШнинг Аляска штатидаги Анкориж шаҳар марказида, бир моторли самолёт офис биносига келиб урилиб, ёниб кетди. Бу ҳақда Reuters берган маълумотларга асосан «Сегодня.ua» хабар қилмоқда.
Самолёт олти қаватли Brady деб номланган бинога тонгда урилди. Самолёт бўлаклари сочилиб кетиши оқибатида қўшни бинога бориб тушиб, электр трансформаторга тегиб кетди ва ён атрофда электр энергиясининг ўчишига сабаб бўлди.
Маълум қилинишича, ҳодиса эрталаб содир бўлганлиги туфайли, бинонинг ичида одам сони кам бўлиб, дастлабки хабарларга кўра, улар орасида қурбонлар йўқ.
Самолётда ёлғиз ўзи бўлган деб ҳисобланаётган учувчи ҳалок бўлди.
Терговчилар ҳалокат сабабларига аниқлик киритмоқда. Самолётнинг қаерга учиб кетаётган бўлганлиги ҳозирча номаълум.
Изоҳ (0)