Жанубий Осетия президенти Леонид Тибилов мамлакатнинг номини Жанубий Осетия ― Алания деб ўзгартиришни таклиф қилди. Бу ҳақда «Sputnik Жанубий Осетия» берган маълумотларга асосан «РБК» хабар бермоқда.
«Кўплаб халқлар ўзининг тарихини ўзгартириб, ўзганикини ўзлаштириб олишни хоҳлайди. Ингушетияда ‘Алания дарвозаси’ қурилганлигини эшитиб биз, Жанубий Осетияда ҳайратда қолдик, чунки, осетинлар скиф ва аланларнинг авлоди эканлигини бутун дунё билади ва биз ҳеч кимга ўзимизнинг тарихимизни ўзлаштириб олишига йўл қўймаймиз», ― деди Тибилов.
Тибиловнинг маълум қилишича, давомли кечган ўйдан кейин, у республиканинг номини ўзгартириш ва унга «Алания» сўзини қўшиш вақти келганлигини қарор қилган. «Шундай тарихий бир вақт келадики, Осетиянинг икки қисми бирлашади ва ягона Осетия яна Россия Федерациясининг таркибига киради», ― деди Тибилов.
Изоҳ (0)