Спорт ишлари бўйича маъмурий суд (TAD) «Реал»ни Испания кубогидан четлатиш масаласи бўйича йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда «Sports.ru» хабар қилмоқда.
TAD Испания Қироллиги футбол федерациясининг апелляция қўмитаси ва Мусобақа уюштириш бўйича қўмитанинг қарорлари билан рози бўлди.
Маълум қилинишича, ушбу идоралар «Реал»нинг фойдасига қарор қабул қилмаган. Бундан ташқари TAD Мадрид клубининг важларини инобатга олмади. Ўз навбатида, клуб ўзини беллашувдан четлатилиши ҳолати бўйича эътироз қилиб, фуқаролик судларига мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Эслатиб ўтамиз, «Реал» жамоаси Испания Кубогининг 2015/16 йилги мавсумидан четлатилган эди.
Изоҳ (0)