Янги йил арафасида, хусусан, 29 декабрь — 1 январь кунлари UZCARD тизимида тўловлар ҳажми кескин ўсиши кутилмоқда. Бу ҳақда Click компанияси хабар берди.
«Керакли барча тўловларни олдиндан ўтказишингизни тавсия қиламиз», — дейилади Click компанияси ўз абонентларига йўллаган SMS-билдиришномаларда.
Аввалроқ Ўзбекистондаги мобил алоқа операторлари Янги йил оқшомида бўладиган катта юкламаларга тайёргарлик кўраётгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)