Ўзбекистон халқ артисти Ғуломжон Ёқубов 2016 йилнинг баҳор ойларида концерт дастури тақдим этишни режалаштирмоқда. Хонанда бу ҳақда «Даракчи» газетасига маълум қилди.
«2015 йил мен учун жуда омадли келди. Бу йилда 20 тага яқин янги қўшиқлар тайёрлаганмиз», — деди Ғуломжон Ёқубов.
«2015 йил ҳисобидан барча янгиликларни 2016 йил баҳор ойларининг илк кунида «Истиқлол» санъат саройида концерт дастуримизни тақдим қилиш билан кўрсатмоқчимиз», — деди Ўзбекистон халқ артисти.
Изоҳ (0)