Россиянинг Доғистон Республикасидаги Гуниб туманида 27 декабрь, якшанба куни эрталаб аксилтеррор режими жорий этилди. Бу ҳақда «ТАСС» берган маълумотларга асосан «РБК» хабар қилмоқда.
Таъкидланишича, жангариларни қидириш чора-тадбирлари ўтказилмоқда.
Вақти-вақти билан Доғистонда жангариларни йўқ қилиш бўйича махсус операциялар ўтказиб турилади. Буйнакск туманининг Чабанмахи қишлоғида октябрь ойида ўтказилган шу каби тадбирда, федерал кучларга қарата ўт очган уч нафар жангари йўқ қилинган эди.
Изоҳ (0)