Экспресс-АМУ1 телекоммуникацион сунъий йўлдоши ортилган Протон-М ташувчи ракетаси Бриз-М тезликни оширувчи блок ёрдамида Бойқўнғир космодромидан 25 декабрь куни учирилди. Бу ҳақда «Интерфакс» берган маълумотларга асосан «Корреспондент.net» хабар қилмоқда.
Тезликни оширувчи блок ва космик кема Протоннинг учинчи поғонасидан штатли режимда ажралди. Яна тўққиз соатдан кейин сунъий йўлдош баландлиги 35,8 километргача бўлган мақсадли орбитага чиқиши керак.
Экспресс-АМУ1 5700 килограммга яқин вазнга эга бўлиб, икки диапазонда ишловчи 70 та ретрансляция антеннасини олиб бормоқда. Сунъий йўлдош 15 йил давомида Россия истеъмолчиларига ва Африкадаги Саҳроий Кабирнинг жанубида яшовчи аҳолига телевидение ва интернет хизматларини кўрсатиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)