Австриянинг Каринтия вилоятида Antenne Kaernten радиостанциясининг дижейи Британиянинг Wham! гуруҳига тегишли Last Christmas қўшиғини эфир орқали 24 марта эшиттирди. Бу ҳодиса ҳақида Reuters хабар берди.
Радиостанция дастурий директори Тимм Боднернинг маълум қилишича, ўз режасини амалга ошириш учун 27 ёшли бошловчи студия эшигини ичкаридан ёғоч таёқ билан беркитиб олган.
Ҳазилкаш бошловчини фақат унинг қизи тўхтата олди. У студияга қўнғироқ қилиб, қўшиқ ҳаммани ақлдан оздираётганлигини маълум қилди.
«Умуман олганда, бу қизиқарли ҳодиса бўлди, бироқ бу оқибатсиз қолдирилмаслиги керак. Бошловчи Рождество ва Янги йил арафасида ҳам ишлайди», — деди Боднер.
Ҳодиса 18 декабрь куни юз берган.
Изоҳ (0)