Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров спорт соҳасига, айниқса, якка курашга бўлган қизиқиши билан машҳур ҳисобланади. Спарринглардан бирида у яқинда UFC курашчилари қаторига ёзилган ўрта вазн соҳиби Абдул Керим Эдиловни нокаутга учратди. Бу ҳақда «Sportbox.ru» хабар беради.
«Машқ қилиш жараёни қунт билан шуғулланишни талаб қилади. Бугун ҳам Чеченистон Республикаси раҳбари, Россия Қаҳрамони Рамзан Қодиров билан бўлиб ўтган машғулот жараёни қизғин кечди. Рамзан Қодиров билан залда шуғулланиш жараёнида олтин қоида ўрнатилган: ҳамма тенг ҳисобланади, яъни мансаб, лавозим ва кўрсатилган хизматлар спортзалдан ташқарида қолади.
Агар сиз кимдир кимгадир раҳм қилади деб ўйласангиз, адашасиз. Рингда ҳақиқий кураш ўтади. Бугун менга омад кулмади. Рамзан Ахматовичнинг қақшаткич зарбасидан сўнг, мен ҳақиқий, чуқур нокаутга учрадим», — деб ёзди Абдул Керим Эдилов.
https://www.youtube.com/watch?v=5FHLICrx1kQ
Изоҳ (0)