2015 йилнинг 21 декабрь куни «Марказий Осиё – Европа Иттифоқи» минтақалараро учрашувида иштирок этаётган Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация ЕИнинг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили, Еврокомиссия вице-президенти Федерика Могерини билан икки томонлама музокаралар ўтказди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар беради.
Музокаралар чоғида «Ўзбекистон – Европа Иттифоқи» шаклидаги муносабатларнинг ҳолати ва истиқболлари, олий ва юқори даражаларда эришилган келишувларни амалга ошириш жараёни ҳамда турли соҳалардаги минтақалараро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Таъкидланганидек, якунланаётган йилда 1996 йилда имзоланган Ўзбекистон ва ЕИ ўртасида шерикчилик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимга биноан ташкил қилинган деярли барча қўшма институтларнинг мажлислари бўлиб ўтди. Бу сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда ўзаро манфаатли алоқаларни ҳар томонлама ривожлантириш икки томон учун ҳам зарур эканлигидан далолат беради.
Учрашувда халқаро ва минтақавий сиёсатнинг айрим мавзулари юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Изоҳ (0)