Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

АҚШнинг Consumer Reports нашри 2015 йилнинг энг ёмон автомобиллари рўйхатини эълон қилди. Motor хабарига кўра, журналистлар ва экспертлар ўзлари синовдан ўтказган автомобиллар рўйхатини тузган.

Consumer Reports журналистлари тестлар давомида автомобилларни кўплаб параметрлар бўйича баҳолаб, машиналарни 100 баллик тизимда баҳолаб чиқади. Энг ёмон автомобиллар рўйхатидан шумоизолацияси яхши бўлмаган, ёнилғи сарфи ёмон ва бошқа параметрлар бўйича кўрсаткичи паст автомобиллар ўрин олган.

Toyota Yaris. Фото: Motor

Toyota Yaris. Фото: Motor

Тестлар якунига кўра, Toyota Yaris хетчбеки 47 балл тўплаган. Consumer Reports мутахассислари салоннинг торлиги, шумоизоляцияси яхши эмаслиги ва ҳайдовчининг ўрни ноқулайлигини қайд этиб ўтган. Бундан ташқари, журналистлар автомобилнинг динамик кўрсаткичларидан нолиган, шунингдек, «Ярис»нинг АҚШдаги барча рақобатчилари олти босқичли узатмалар қутисини таклиф қилаётган бир вақтда, Toyota мазкур моделни тўрт босқичли узатма билан чиқаргани ҳам салбий кутиб олинган.

Scion tC. Фото: Motor

Scion tC. Фото: Motor

Scion маркасининг tC купеси (бу ҳам Toyota’га тегишли) 44 балл олди. Consumer Reports автомобилнинг ҳаракати бир маромда эмаслиги, осмалари ҳаддан ташқари қаттиқлиги, рули оғирлиги, шумоизоляцияси яхши эмаслиги ва ҳайдовчи ўрни ноқулайлигини қайд этиб ўтган.

Mitsubishi i-MiEV. Фото: Motor

Mitsubishi i-MiEV. Фото: Motor
Mitsubishi i-MiEV электрокари эса 35 балл тўплаган. Автомобиль йўлда ҳаракатланиш борасидаги кўрсаткичлари пастлиги, динамик характеристкалари ёмонлиги ва интерьерининг эскиргани сабаб паст баҳога лойиқ кўрилган.

Mitsubishi Mirage. Фото: Motor

Mitsubishi Mirage. Фото: Motor

Mitsubishi’нинг яна бир модели — Mirage хетчбеки Consumer Reports синовларида 29 балл тўплади. Автомобиль уч цилиндрли двигателидан чиқаётган шовқин ва бошқарувнинг ёмонлиги сабаб салбий баҳоланди.

Jeep Wrangler Unlimited. Фото: Motor

Jeep Wrangler Unlimited. Фото: Motor

2015 йил якунларига кўра, Consumer Reports’нинг энг паст баллари Jeep Wrangler Unlimited йўлтанламасига «насиб этди» — модель атиги 20 балл олди. Синовчиларнинг фикрича, йўлтанламаснинг бошқаруви ёмон, шунингдек, ёнилғи сарфи жуда кўп. Синовлар вақтида автомобиль 100 километр масофани босиб ўтиш учун 14 литр ёнилғи сарфлаган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар