National Geographic келажак шаҳарларини намойиш этди (фотогалерея)
National Geographic журнали «келажакка қадам қўйиб бўлган шаҳарлар»нинг фотосуратларини эълон қилди, дея хабар бермоқда «Корреспондент.net».
Журнал прогнозига кўра, 2050 йилга бориб, Ер аҳолисининг қарийб 75 фоизи янада зич, баланд ва «ақлли» кўриниш оладиган шаҳарларда истиқомат қилади.
Your Shot ҳамжамияти аъзолари National Geographic’га илғор технологиялар татбиқ этилган шаҳарларнинг тўрт мингга яқин суратларини йўллади. Қуйида уларнинг баъзилари билан танишиш мумкин.
Изоҳ (0)