Испания ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ноқонуний гиёҳванд воситалар муомаласига қарши курашиш бўйича махсус операция давомида 250 килограмм кокаинни олиб қўйди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар беради.
Бундан ташқари, 3 миллион евро нақд пул, 18 та транспорт воситаси ва бир нечта қурол мусодара этилди. Полиция саккиз кишини қўлга олганлиги маълум қилинди.
Таъкидланишича, операция Мадрид автоном ҳамжамияти ва Оспиталет-де-Лёбрегат муниципалитетида (Каталония автоном ҳамжамияти) ўтказилган.
Изоҳ (0)