China Southern Airlines авиакомпанияси ва унинг шуъба корхонаси бўлган Xiamen Airlines 110 та Boeing самолётларини харид қилади. Бу ҳақда компания берган маълумотларга асосан «ТАСС» хабар қилмоқда.
China Southern Airlines 30 та Boeing-737NG русумли ва 50 та Boeing-737MAX русумли самолётга буюртма берди. Яна 30 та сўнгги моделдаги авиалайнерлар Xiamen Airlines авиапаркини тўлдиради.
Битимнинг умумий нархи 10,1 миллиард АҚШ долларини ташкил этмоқда.
Компаниянинг таъкидлашича, буюртма қилинган самолётлар China Southern самолётлар мажмуининг йўловчи ташиш қобилиятини 11,7 фоизга оширади.
Янги самолётларни етказиб бериш жараёни 2017 йилдан 2021 йилгача давом этиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)