14 декабрь, душанба куни Филиппин оролларига бостириб келган «Мелор» тўфони сув тошқинларини келтириб чиқарганлиги оқибатида қурбонлар сони тўққиз кишига етди. Бу ҳақда Reuters берган маълумотларга асосан «РИА Новости» хабар қилмоқда.
Агентликнинг маълум қилишича тўрт нафар киши Миндоро оролида ҳалок бўлиб, яна беш киши Шимолий Самар провинциясида табиий офат қурбони бўлди. Лусон ороли маъмуриятининг таъкидлашича, яна беш нафар балиқ овчиси Олбей кўрфазида бедарак йўқолган.
Душанба куни Филиппин ҳукумати мамлакатнинг шарқий соҳилларида жуда хавфли даражадаги пўртана таҳдиди пайдо бўлганлиги ҳақида огоҳлантирган. Тайфун сабабли 800 мингга яқин киши эвакуация қилинди.
Изоҳ (0)