Туркия ТИВ матбуот котиби Танжу Бильгич Туркия Россияга Су-24 самолётининг уриб туширилиши натижасида етказилган зарарни қоплаб бермаслигини маълум қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар беради.
Аввалроқ Россия Федерацияси ТИВ раҳбари ўринбосари Алексей Мешков Туркия ҳукумати Су-24 нинг уриб туширилиши билан боғлиқ зарарни тўлаб бериши ва бу каби ҳолат бундан кейин такрорланмаслигига кафолат бериши лозимлигини маълум қилган эди.
«Россиянинг уриб туширилган самолёт учун товон тўлаш ҳақидаги талабини бажаришнинг иложи йўқ», — деди Бильгич.
У, шунингдек, Россия бундан кейин ўзининг самолётлари Туркия ҳаво ҳудудини бузиб ўтмаслигига кафолат бериши лозимлигини айтиб ўтди.
Изоҳ (0)