Осиё тараққиёт банки директорлар кенгаши 9 декабрь куни Ўзбекистон ҳукуматига миллий автомагистраль қурилиши учун 150 миллион доллар ҳажмида кредит тақдим этди, дея хабар бермоқда UzDaily.
ОТБ кредити банкнинг одатий ресурсларидан берилган. Ўзбекистон ҳукумати ҳам ушбу лойиҳа учун 80 миллион доллар ажратади.
ОТБ маълумотларига кўра, маблағ 87 километрлик А-380 («Гўзар—Бухоро—Нукус—Бейнов») автойўлининг бир қисми (228—315 км)ни реконструкция қилишга йўналтирилади.
Бу ОТБнинг миллий автомагистраль қурилиши учун 500 миллион долларлик мультитранш молиялаштириш дастури доирасидаги учинчи траншдир.
Изоҳ (0)