«Дарё»да доимий рукн — ҳар иш куни энг муҳим янгиликларнинг кечки дайжести бериб борилади.
1. Ўзбекистон Бразилия билан ҳамкорликнинг қулай режимини ўрнатди. Бу — божхона имтиёзлари, импорт қилинадиган маҳсулотларни ишлаб чиқаришга солинадиган солиқлар ва йиғимларга нисбатан афзалликлар тақдим этиш дегани.
2. Financial Times Меркелни йил одами деб атади. Германия канцлерини бунгача АҚШнинг Time журнали ҳам «Йил одами» деб эълон қилганди.
3. Саудия Арабистонида 20 нафар аёл сайловларда ғолиб чиқди. Бу, албатта, Саудия Арабистони учун сенсация. Францияда ҳам сенсацияга бир баҳя қолганди, бироқ маҳаллий сайловларнинг иккинчи турида Саркозининг партияси миллатчиларга имкон қолдирмади.
4. ЕЧЛнинг 1/8 финалида «Барселона» «Арсенал» билан, «Ювентус» эса «Бавария» билан ўйнайди. «Манчестер Юнайтед» ва Одил Аҳмедовнинг рақиблари эса Европа Лигасида.
5. Райҳон концерт учун тайёрлаган реклама баннерларига занжир туфайли рухсат берилмагани учун тушкунликка тушиб қолди. Шунақаси ҳам бўлар экан. Ўрни келганда — Вазирлар Маҳкамаси айниқса «Ўзбекнаво»нинг фаолиятини қониқарсиз деб баҳолади.
Изоҳ (0)