Россиянинг Новосибирск вилояти Болотное шаҳрида яшовчи бешинчи синф ўқувчиси Мария Котовага Россия президенти Владимир Путин велосипед совға қилди. Бу ҳақда ҳудудий ҳукумат сайти хабар беради.
«Бироз вақт аввал у янги йил тилаклари ёзилган хатини Россия Федерацияси президентига юборган эди. Бугун, 14 декабрь куни губернатор Владимир Городецкий мамлакат президенти номидан қизчага узоқ кутилган совғаларни тақдим этди», — дейилади хабарда. Мария, шунингдек, Москвага Кремль арчасига таклиф этилди.
Қизча бешинчи синфда аъло баҳоларга ўқиши, шунингдек, турли олимпиадалар ғолиби эканлиги таъкидланди. Бундан ташқари, у қўшиқ куйлаш ва рақс билан ҳам шуғулланади.
Владимир Путин болаларга тез-тез совғалар бериб туради. Декабрь ойида Хакасия Республикасида яшовчи ўқувчи қиз ва унинг синглиси Россия президентидан хаски зотидаги кучук боласини совға тариқасида олган эди.
Изоҳ (0)