Актриса Асал Шодиева сўнгги пайтларда мобил телефонидан узоқлашмоқда, деб хабар беради «Sayyod.com».
Актрисанинг ўзи телефонга кўп вақт тикилиб турган одам четдан хунук кўриниши, шу сабабли телефонини уйда қолдираётганини маълум қилди.
«Бирор жойга борадиган бўлсам, телефонимни уйга қолдирадиган бўлдим. Чунки, бирор хабар келганида овози чиқдими, дарров диққатингиз бузилади. Шу билан узоқ вақтга унга қараб қоласиз, натижада эса четдан жуда хунук кўринмоқда. Зарарли томонлари кўпаймоқда. Менимча, бора-бора мобил телефонларсиз даврлар яна қайтади, деб ўйламоқдаман», — деди Асал Шодиева.
Изоҳ (0)