Франциялик рассом Трэвис Дарден ўзининг икки қизиқиши — кўҳна санъат ва оммавий маданиятни қориштирувчи тахаллус танлаган. Pixel’нинг ёзишича, Трэвис бир қатор қадимги ва машҳур юнон ҳайкалларини «Юлдузлар жанги» киносагаси қаҳрамонлари кўринишида тасвирлашга қарор қилди.
Мазкур ҳайкаллар, табиийки, қадимги асл нусхалари каби мармар ёки бошқа тошдан ясалган эмас — улар бор-йўғи уч ўлчамли моделлар. Бироқ шу қадар усталик билан ишланганки, уларнинг сохталигига шубҳа қиласан.
Қайд этишларича, Дарден ўзининг шундай ижодий ишларини Интернетда сотади.