Туркияда давлат тўнтаришини амалга оширишга уриниш иши бўйича гумонланувчи Махир Аккар Россия президенти Владимир Путин ва РФ Мудофаа вазири ўринбосари Анатолий Антоновга нисбатан жиноят иши қўзғатиш ҳақидаги ариза билан прокуратурага мурожаат қилди. Бу ҳақда Meduza хабар беради.
Daily Sabah газетасининг маълум қилишича, Аккар Путин ва Антоновни «президент Эрдўғонни ҳақорат қилганлик» ва «туҳмат» учун жиноий жавобгарликка тортишни сўрамоқда.
Аккар Анқара прокуратурасига мурожаатида президентни чегарадан чиқмайдиган даражада танқид қилиш мумкинлигини билдирган.
Нашрнинг таъкидлашича, Аккарнинг прокуратурага мурожаат қилишига РФ президенти ва Мудофаа вазирлиги вакилининг Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ва унинг оила аъзолари ИШИД эгаллаган ҳудудлардан қазиб олинаётган нефть савдосига алоқадорлиги ҳақидаги баёноти сабаб бўлган.
Изоҳ (0)