Сингапурда кейинги йили амалга киритилиши кутилаётган ҳайдовчисиз транспорт воситаларининг якуний босқичдаги синовлари бошланди. Бу ҳақда республика Транспорт вазирлиги берган маълумотларга асосан «ТАСС» хабар қилмоқда.
Ҳозирда автопилот бошқарувида бўлган транспорт воситалари илмий марказда ва машҳур сайёҳлик жойи ҳисобланган «Кўрфаз боғлари»да синовдан ўтмоқда.
Ушбу автомашиналарни 2016 йилнинг март—апрель ойларида Сентос курорт оролидаги асосий ҳаракатланиш воситасига айлантириш режалаштирилган.
Режа бўйича биринчи босқичда «ақлли» автомашиналар орол бўйлаб ҳаракатланганда шаттл космик кемалари сингари фақат бир нуқтадан иккинчи нуқтага юра бошлайди. Бундан ташқари, ҳаракат қирғоқ бўйида, бошқа транспорт воситалари ва кўплаб пиёда йўлаклари бўлмаган йўлда ташкиллаштирилади.
Шундан сўнг орадан тахминан 3—4 ой ўтгач, автопилот билан бошқариладиган автомобиллар «анъанавий» автотранспорт воситалари ҳаракатланадиган одатий йўлларга синов тариқасида чиқарилади.
Изоҳ (0)